"Қўқон-1912" - "Пахтакор". Превью

Суперлиганинг 13-турида "Пахтакор" Қўқонда "Қўқон-1912" жамоаси меҳмони бўлади.

Ўзбек футболи ватани ҳисобланган қўқонликларга қарши ҳар бир учрашув кескин кечиши билан кўпчиликнинг эътиборини ўзига тортади. Ҳар бир беллашув етарлича ҳаяжонли онларни тақдим этиб келади.

Жамоалар чемпионатлар доирасида ўзаро 26 ўйинда тўқнаш келишган. "Пахтакор" 14, "Қўқон-1912" 5 ғалабага эга. 7 учрашувда дуранг натижа қайд этилган. "Шерлар" 69 тўп киритган ҳолда дарвозасидан 37 гол ўтказиб юборишган. Энг йирик ғалаба 2000 йил кузатилган. Ўшанда "Пахтакор" рақибини 7:1 ҳисобида доғда қолдирган.

Қўқондаги тўқнашувларда мезбонлар 4 бор муваффақиятга эришишган. 6 беллашувда кучлар тенг келган бўлса, 3 ўйинда "Пахтакор" устун келган. Қўқондаги охирги 4 баҳс дуранг билан якунланган. Жамоамизнинг сўнгги ғалабаси сафарда 2002 йил қайд этилган.

Жамоалар сафида дисквалификация қилинган футболчилар йўқ.

"Қўқон-1912" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги учрашув 29 июнь, шанба куни 18:00да "Қўқон" стадионида бошланади.

Ўқилган: 833
Қўқон-1912 Пахтакор Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича