ОЧЛ. Одил Аҳмедов жамоаси чорак финалга йўлланма олди

Осиё Чемпионлар лигасининг "Шарқ" минтақасида 1/8 финал жавоб учрашувлари ўтказилди. Унда Жанубий Кореянинг "Чонбук Хюндай Моторс" клуби ва Хитойнинг "Шанхай СИПГ" ўзаро куч синашди.

Ушбу жамоалар ўртасидаги илк ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилганди. Кореяда ўтган жавоб баҳсида ҳам 1:1 ҳисоби кузатилди. Қўшимча таймларда жамоалар гол уришнинг уддасидан чиқа олишмади. Пенальтилар сериясида омад "Шанхай СИПГ" томонида бўлди - 5:3.

Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов мазкур баҳсда тўлиқ 120 дақиқа ҳаракат қилди ва пенальтилар сериясида гол уришга эришди.

Иккинчи учрашувда "Улсан Хюндаи" эса ўз майдонида "Урава Ред Даймон"га 0:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Дастлабки ўйинда Жанубий Корея клуби сафарда 2:1 ҳисобида зафар қучган эди.

Осиё Чемпионлар лигаси, 1/8 финал

«Чонбук Моторс» - «Шанхай СИПГ» - 1:1 (пен: 3:5)

Голлар: Ким Шин Вук (27) - Халк (80)

Дастлабки учрашув: 1:1


«Улсан Хюндаи» - «Урава Ред Даймон» - 0:3
Голлар: Короки (41, 80), Эвертон (87)
Дастлабки учрашув: 2:1

 

Одил Аҳмедов Осиё Чемпионлар лигаси Шанхай СИПГ
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ЖЧ-2022 саралаши. Фаластин – Ўзбекистон учрашуви қаерда бўлиб ўтиши маълум
15:12
"MEDIAUZ" футбол ҳафталиги доирасида 1-тур ўйинлари ўтказилди
17:30
PL Asia Trophy. “Манчестер Сити” клуби “Вест Хэм”ни йирик ҳисобда енгди, “Вулверхэмптон”да ҳам ғалаба
19:49
Ўзбекистон U-16 терма жамоаси "Пахтакор-79" хотира турнирида иштирок этади
21:24