
Осиё Чемпионлар лигасининг "Шарқ" минтақасида 1/8 финал жавоб учрашувлари ўтказилди. Унда Жанубий Кореянинг "Чонбук Хюндай Моторс" клуби ва Хитойнинг "Шанхай СИПГ" ўзаро куч синашди.
Ушбу жамоалар ўртасидаги илк ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилганди. Кореяда ўтган жавоб баҳсида ҳам 1:1 ҳисоби кузатилди. Қўшимча таймларда жамоалар гол уришнинг уддасидан чиқа олишмади. Пенальтилар сериясида омад "Шанхай СИПГ" томонида бўлди - 5:3.
Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов мазкур баҳсда тўлиқ 120 дақиқа ҳаракат қилди ва пенальтилар сериясида гол уришга эришди.
Иккинчи учрашувда "Улсан Хюндаи" эса ўз майдонида "Урава Ред Даймон"га 0:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Дастлабки ўйинда Жанубий Корея клуби сафарда 2:1 ҳисобида зафар қучган эди.
Осиё Чемпионлар лигаси, 1/8 финал
«Чонбук Моторс» - «Шанхай СИПГ» - 1:1 (пен: 3:5)
Голлар: Ким Шин Вук (27) - Халк (80)
Дастлабки учрашув: 1:1
«Улсан Хюндаи» - «Урава Ред Даймон» - 0:3
Голлар: Короки (41, 80), Эвертон (87)
Дастлабки учрашув: 2:1