Евро-2020 саралаши. Германия термаси Голландияга сафар қилади, Қозоғистон эса Россияни қабул қилади

Евро-2020 мусобақаснинг саралаш босқичи ўйинлари давом этади. Бугун 2-тур учрашувларига сарт берилади.

Биринчи турда Шотландияни йирик ҳисобда мағлуб этиб, сенсация қайд этган Қозоғистон термаси ўзида Россияни қабул қилади. Ушбу учрашув 19:00да бошланади. Шотландия эса Сан Маринога сафар қилади. Илк турдан сўнг гуруҳ пешқадамига айланиб олган Кипр ўзида Бельгияни меҳмон қилади.

Уэльс термаси бугун мусобақадаги иштирокини бошлайди, биринчи турда дам олган уэльсликлар ўзларида Словакия билан ўйнашади. Хорватия эса Венгрия майдонига сафар қилади. Мазкур турда Озарбайжон дам олади.

G гуруҳида Австрия термаси сафарда Исроилга майдонга тушса, гуруҳ пешқадами Шимолий Македония термаси Словенияда меҳмон бўлади. Польша эса ўзида Латвияни қабул қилади.

Мазкур турнинг марказий ўйинида Голландия ва Германия термалари ўзаро тўқнаш келишади. “Ўлим гуруҳи” деб аталаётган мазкур гуруҳда немислар биринчи турни ўтказиб юборишганди. Иккинчи ўйинда Шимолий Ирландия ўзида Белорусни қабул қилади. Эстония дам олади.

Евро-2020 саралаши
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Евро-2020 саралаши. Бугун 3-тур старт олади
14:38
Черногория – Англия ва бошқа ўйинлар бошланғич таркиблари
23:48
Евро-2020 саралаши. Бугунги ўйинлар анонси
08:54
Швеция ва Ирландияда ғалаба ва бошқа натижалар
00:02