Америка Кубоги мусобақасининг 3-туридан ўрин олган C гуруҳидаги учрашувлар ўз ниҳоясига етди.

Кейинги босқчи масаласини ҳал қилиб қўйган Чили терма жамоаси Уругвай билан ўйнади. Мазкур ўйинда уругвайликлар Эдинсон Каванининг 82-дақиқадаги голи эвазига ғалабани қўлга киритишди.

Параллел кечган баҳсда Япония термаси Эквадорга қарши саф тортди. “Минейрао” стадионида бўлиб ўтган ўйинда дуранг натижа қайд этилди.

Учрашувнинг 15-дақиқада Шоя Накажима японларни олдинга олиб чиққан бўлса, 35-дақиқада Анхель Мена мувозанатни тиклади. Қолган вақтда икки жамоада ҳам бир қатор қулай имкониятлар бўлди, айниқса иккинчи бўлим сўнггида жамоалар очиқ футбол намойиш қилишди, бироқ ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади.

Шу тариқа, С гуруҳида Уругвай термаси биринчи ўрин билан чорак финалга йўл олди. Чили эса иккинчи ўринда қолди. Япония ва Эквадор эса мусобақани тарк этишди.

Америка Кубоги, 3-тур

Чили – Уругвай 0:1 (0:0, 0:1)

Гол: 0:1 – 82 Кавани.

Чили – Арьяс, Диас, Хара (Кастильо, 90), Марипан, Опасо, Эрнандес, Пульгар, Варгас (Фернандес, 77), Арангис, Санчес, Медель (Лихновски, 55).

Уругвай – Муслера, Годин, Касерес, Хименес, Гонсалес, Бентанкур, де Арраскаэта (Родригес, 76), Вальверде (Коатес, 90), Лодейро (Нандес, 46), Суарес, Кавани.

Огоҳлантириш: Гонсалес (70).


Эквадор – Япония 1:1 (1:1, 0:0)

Голлар: 0:1 – 15 Накажима, 1:1 – 35 Мена.

Эквадор – Домингес, Рамирес, Арболеда, Мина, Веласко, Орехуэла, Груэсо, Ибарра (Валенсия, 83), Мендес (Пресиадо, 46), Мена (Чикайса, 74), Валенсия.

Япония – Кавашима, Итакура (Маэда, 88), Уэда, Шугиока, Ивата, Шибасаки, Миёши (Абе, 82), Кубо, Накажима, Томиясу, Оказаки (Уэда, 66).

Огоҳлантиришлар: Томиясу (31), Арболеда (72), Валенсия (83), Чикайса (89).

***

Каванининг голини томоша қилинг: