“Брайтон” клуби дарвозабони Мэтью Райан “Челси” собиқ ярим ҳимоячиси Эден Азарнинг “Реал”га ўтгани борасида ҳазил аралаш гапирди.
“Ўйлашимча, тўрт бор тўқнаш келган бўлсак, мен Азарнинг бирорта зарбасини қайтара олмадим. Унинг зарбаси ёки тўсиб қолинди, ёки дарвозага аниқ бормади, ёхуд голга айланди.
Бу ачинарли факт, шукурлар бўлсин, у бошқа клубга ўтиб кетди. Бунинг учун “Реал”га рахмат айтаман.
Мен у билан яна учрашиш ва уни тўхтатишни истардим – бу мен учун мотивация” – дейди Райан.
Мэтью Райан: Ҳайрият, Азар бошқа клубга ўтиб кетди!