Аргентина термаси Қатарни мағлуб этди ва чорак финалга йўл олди

Америка Кубоги мусобақасининг 3-туридан ўрин олган В гуруҳидаги учрашувлар ўз ниҳоясига етди.

Аргентина терма жамоаси ҳал қилувчи баҳсда Қатарга қарши майдонга тушди. “Гремио Арена”да кечган ўйинда аргентиналикларнинг қўли баланд келди.

Аргентина футболчилари ўйин дебютидаёқ ҳисобни очишди, қатарлик ҳимоячининг хатосидан сўнг Лаутаро Мартинес тўпни эгаллаб олди ва жарима майдонига ёриб кирган ҳолда дарвозани ишғол қилди.

Танаффусга қадар номинал меҳмонларда яна бир қатор имкониятлар бўлди, Осиё чемпионлари эса олдинги чиқизда ҳеч нарса қила олишмади.

Иккинчи бўлимда ҳам жанубий америкаликлар ўз устунликларини намойиш қилишди ва кетма-кет ҳужумлар ўйин якунланиши арафасида натижа келтирди. 82-дақиқада Пауло Дибаланинг пасидан кейин Серхио Агуэро иккита ҳимоячини ортда қолдирган ҳолда жарима майдонига ёриб кирди ва дарвозанинг олис бурчагини аниқ нишонга олди.

Параллел бўлиб ўтган ўйинда биринчи ўрин масаласини ҳал қилиб қўйган Колумбия термаси Парагвай билан баҳс юритди. Густаво Куэльярнинг ягона голи колумбияликларга ғалаба олиб келди.

Шу тариқа, Аргентина гуруҳда иккинчи ўринни қўлга киритди ва чорак финалда Венесуэла билан ўйнайди. Қатар эса мусобақани тарк этди.

Америка Кубоги, 3-тур

Катар – Аргентина 0:2 (0:1, 0:1)

Голлар: 0:1 – 4 Мартинес, 0:2 – 82 Агуэро.

Қатар – Саад Аш Шииб, Бассам Ар Рови, Педру Мигел (Ҳамид Исмоил, 85), Салим Ал Ҳажрий (Абдулсалом, 77), Карим Будиаф, Булаим Ҳуҳий,  Абдулазиз Ҳатим, Тариқ Салмон, Ҳассан Ал Ҳайдос, Акром Афиф, Алмоиз Али.
Аргентина – Армани, Саравия, Тальяфико, Фойт (Пеццелья, 85), Отаменди, Ло Чельсо (Акунья, 55), де Пауль, Паредес, Мартинес (Дибала, 76), Агуэро, Месси.

Огоҳлантиришлар: Ло Чельсо (42), Фойт (44), Али (51), Будиаф (75), Абдулсалом (89).


Колумбия – Парагвай 1:0 (1:0, 0:0)

Гол: 1:0 – 31 Куэльяр.

Колумбия – Монтеро, Лукуми, Сапата, Арьяс, Борха, Кардона (Барриос, 85), Куэльяр, Диас, Куадрадо (Хамес, 58), Лерма, Фалькао (Сапата, 66).

Парагвай – Фернандес, Арсамендия, Алонсо, Пирис, Гомес, Альмирон, Санчес, Рохас (Итурбе, 63), Рохас (Домингес, 46), Кардосо, Гонсалес (Ромеро, 82).

Огоҳлантиришлар: Борха (29), Лукуми (42), Арсамендия (49).

***

Агуэронинг голини томоша қилинг:

Аргентина термаси Қатар термаси Колумбия термаси Парагвай термаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Бразилия термаси Америка Кубогини йирик ғалаба билан бошлади
07:23
Отаменди: Гуруҳда қолиб кетмаслигимиз шарт
19:53
Зе Роберто: Агар Неймар қарашларини ўзгартирмаса, 30 ёшгача ўйнай олмайди
15:37
Аргентина термаси Парагвай билан дуранг ўйнади
07:31