Италиялик мутахассис “Персеполис” бошқарувига келиши мумкин

Италиялик мутахассис Массимо Каррера Эронда иш бошлаши мумкин.

Tehran Times нашрининг хабар қилишича, Каррера “Персеполис” бош мураббийи бўлиш учун даъвогарлардан бири.

Шунингдек, форс клуби Крунослав Юрчич ва Александр Нурий номзодалирини ҳам кўриб чиқмоқда.

Аввалроқ Каррерага Эроннинг “Истиқлол” жамоасидан қизиқиш борлиги хабар қилинганди. Ушбу мутахассис “Спартак” Москва клубидаги фаолияти билан машҳур.

Ўқилган: 1888
Дунё мураббийлари Персеполис

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича