Адебайор АПЛнинг икки клубидан таклиф олди

Тоголик ҳужумчи Эммануэль Адебайор яна АПЛга қайтиши мумкин.

Sky Sports нашрида таъкидланишича, 35 ёшли ҳужумчига "Уотфорд" ҳамда "Шеффилд Юнайтед" жамоалари қизиқиш билдирган ҳамда унга таклиф билан чиққан.

Адебайор 20 июнь куни Туркиянинг "Истанбул Башакшехир" жамоаси билан шартномасини бекор қилган ва эркин агент мақомини олганди.

Эслатиб ўтамиз, Адебайор ўз вақтида АПЛда "Арсенал", "Манчестер Сити", "Тоттенхэм" ҳамда "Кристал Пэлас" жамоаларида фаолият олиб борган.

Ўқилган: 1559
Трансферлар Уотфорд Шеффилд Юнайтед

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича