Бразилия сўнгги турда Перуни тор-мор келтирди, Венесуэла ҳам чорак финалда

Америка Кубоги мусобақасининг 3-туридан ўрин олган А гуруҳидаги учрашувлар ўз ниҳоясига етди. 

Бразилия термаси “Арена Коринтианс”да Перу билан баҳс юритди ва йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди.

Мезбонлар 12-дақиқадаёқ олдинга ўтиб олишди, бурчакдан узатилган тўпни Каземиро боши билан дарвозага жойлаб қўйди. Орадан кўп ўтмай ҳисоб ўзгарди, перуликлар дарвозабони тўпни оширишда хатога йўл қўйди ва бундан Роберто Фирмино унумли фойдаланди.

32-дақиқада Эвертон жарима майдони ташқарисидан ажойиб зарба йўллаб, дарвозабоннинг яқин бурчагини аниқ нишонга олди ва ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Иккинчи бўлимда ҳам “пентакампионлар” фаолликни сусайтиришмади, 53-дақиқада Дани Алвес ўзи бошлаган комбинацияни чиройли гол билан якунлади. Учрашув асосий вақтининг сўнгги дақиқасида Виллиан узоқ масофадан аниқ зарба йўллаб жамоасининг бешинчи голини урди. Мусобақа мезбонлари олтинчи тўпни ҳам киритишлари мумкин эди, бироқ Габи Жесус пенальтидан унумли фойдалана олмади.

Параллел кечган баҳсда Венесуэла термаси Боливияга имкон қолдирмади.

Шу тариқа, Бразилия 7 очко билан гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритди. Венесуэла 5 очко билан гуруҳда иккинчи ўринни қўлга киритди ва плей-оффга йўлланма олди. Перу (4) эса қолган гуруҳлардаги вазиятни кузатишга мажбур.

Ушбу учрашувда киритилган голларни UFF.uz Media каналида томоша қилишингиз мумкин.

Америка Кубоги, 3-тур

Перу – Бразилия 0:5 (0:3, 0:2)

Голлар: 0:1 – 12 Каземиро, 0:2 – 19 Фирмино, 0:3 – 32 Эвертон, 0:4 – 53 Дани Алвес, 0:5 – 90 Виллиан.

Перу – Гальесе, Адвинкула, Трауко, Абрам, Араухо, Йотун (Флорес, 46), Куэва (Бальон, 67), Тапия, Поло, Герреро (Гонсалес, 55), Фарфан.

Бразилия – Алиссон, Дани Алвес, Филипе Луис (Алекс Сандро, 57), Маркиньос, Тиаго Силва, Артур, Коутиньо (Виллиан, 77), Каземиро (Аллан, 70), Фирмино, Эвертон, Габриэл Жезус.

Огоҳлантиришлар: Каземиро (10), Йотун (16), Тиаго Силва (78), Адвинкула (81).

 

Боливия – Венесуэла 1:3 (0:1, 1:2)

Голлар: 0:1 – 2 Мачис, 0:2 – 55 Мачис, 1:2 – 82 Хустиниано, 1:3 – 86 Мартинес.

Боливия – Лампе, Джузино, Акин, Бехарано (Фернандес, 72), Бехарано, Вака, Хустиниано, Вака (Кастро, 34), Сауседо, Арано, Морено (Альварес, 78).

Венесуэла –  Фариньес, Чансельор, Эрнандес, Росалес, дель Пино Маго, Ринкон, Саварино, Аньор (Сотельдо, 59), Морено, Мачис (Мартинес, 73), Рондон (Мурильо, 86).

Огоҳлантиришлар: Хустиниано (6), Кастро (63).

***

Дани Алвес томонидан киритилган голни томоша қилинг:

Америка Кубоги Бразилия терма жамоаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Қатар иккита тўп фарқини йўққа чиқариб, Америка Кубогидаги илк очкосини қўлга киритди
01:58
Америка Кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум
06:08
Япония термаси Уругвай билан дуранг ўйнади
05:58
Америка Кубоги-2020 мусобақасида ОФКдан иккита терма жамоа қатнашади
18:53