"Барселона" де Лигтнинг трансферидан воз кечди. Умумий талаблар 200 млндан ошиб кетди

"Аякс" клуби ҳимоячис Маттейс де Лигт "Барселона" сафига ўтмайди.

Каталония клуби 19 ёшли футболчининг талабларига кўнмади ва унинг трансферидан воз кечди. Голландиялик ўйинчининг талаблари 200 млн евродан ошиб кетаётган эди.

Де Лигт солиқлардан ташқари ҳар йили 12 млн евро ("Барселона" клуби учун бу 5 йил учун 120 млн евро дегани), трансфер 75 млн евро қўшимча яна бонуслар ва футболчининг трансфери учун унинг агенти Мина Райолага 20 % тўлаш керак.

"Барселона" шунча пул тўлаш ниятида эмас ва бу ҳақида де Лигтга ҳам хабар берди. Каталонияликлар сафида тўртта марказий ҳимоячи мавжуд ва тезкор равишда яна битта сотиб олиш зарурияти йўқ.

Ҳудди шундай шартлар билан Райола "Ювентус" клуби билан ҳам музокаралар олиб бормоқда. Турин клуби ва "ПСЖ"  де Лигт учун даъвогар бўлиб қолмоқда.

Ўқилган: 1482
Аякс Барселона Маттейс де Лигт Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича