Алексис Санчес: Чили термаси билан мен футболга қайтдим

Чили терма жамоаси ҳужумчиси Алексис Санчес Америка Кубогидаги ўйини ҳақида гапириб ўтди.

"Манчестер Юнайтед" клуби футболчиси иккита ўйинда иккита тўп киритди.

"Ўзимнинг ватаним учун ўйнаганимда, футбол ўйнаётганимдан хурсанд бўламан. Жароҳатим билан бўлган муаммолар кетди ва мен футболга қайтдим.

Экваторга қарши ўйин жуда қийин бўлди, ҳаракат давомида оёғимни қайириб олдим, танаффусда боғлаб қўйишди ва мен майдонга қайтдим.

Англияда менга кам имконият беришар эди, лекин мен сокинман. Ўз имкониятларимни ва қанақа футболчи эканлигимни биламан", - дейди Алексис.

Ўқилган: 1153
Алексис Санчес Америка Кубоги Манчестер Юнайтед Чили термаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича