Легионерларимиз. Алибоев гол урган ўйинда "Сеул" ғалаба қозонди (Видео)

Жанубий Корея чемпионатининг 17-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Тур доирасида "Сеул" клуби меҳмонда "Тэгу" билан куч синашди. Учрашув 1:2 ҳисобида "Сеул"нинг ғалабаси билан якунланди.

Эътиборлиси шундаки, учрашувда ҳамюртимиз Икром Алибоев тўп киритди ва жамоаси ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди. 34-дақиқада ҳамюртимиз узоқ масофадан ажойиб зарба йўллаб, ҳисобни очди.

К-Лига, 17-тур

«Тэгу» - «Сеул» - 1:2

Голлар: Хван Сон Мин (53) - Икром Алибоев (34), Чун Хюн Чол (41)

Ўқилган: 1410
Икром Алибоев Легионерларимиз

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича