Расман! Самвел Бабаян – “Локомотив” бош мураббийи

Самвел Бабаян “Локомотив” футбол клубида бош мураббий сифатида иш бошлади.

“Футбол мухлисларига яхши маълум, Самвел Бабаян асосан “Пахтакор” футбол клубидаги бир неча йиллик фаолияти орқали кенг жамоатчиликка танилган. Унинг катта тажрибаси ҳамда ўзбек футболидаги самарали меҳнатини инобатга олиб “Локомотив” ПФК уни бош мураббий сифатида клубга таклиф этди.

Самвел Бабаян “Пахтакор”даги фаолияти давомида кўплаб ютуқларни қўлга киритган. У раҳбарлик қилган йиллари “Пахтакор” 9 бор мамлакат миллий чемпионати ҳамда 8-марта Ўʻзбекистон Кубоги ғолиби деб топилган. Бундан ташқари “Пахтакор”нинг икки бор Осиё чемпионлар лигаси ярим финалига қадар етиб боришида, шу қаторда 2002-йил мавсум якунларига кўра “Осиёнинг энг яхши футбол клуби” деб топилишида қўшган ҳиссаси катта.

Бундан ташқари Самвел Бабаян Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида ҳам самарали меҳнат қилган ҳамда унинг қўл остида 42 нафар футболчи мамлакат бош жамоасида ўз дебютини нишонлаган. Шунингдек, Самвел Вячеславович турли йилларда Оʻзбекистоннинг олимпия, ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларига “Пахтакор” менежери сифатида 200га яқин футболчиларни тарбиялаб берган. Яна шуни таъкидлаш жоиз, Самвел Бабаян ўзбек футболига қўшган улкан ҳиссаси туфайли икки бор Ўзбекистоннинг “Eнг яхши мураббийи” деб топилган.

Ўйлаймизки, шундай мутахассиснинг катта тажрибаси эндиликда “Локомотив” футбол клубининг янги ютуқларни қўлга киритишида қўл келади.

“Локомотив” футбол клуби учун Самвел Бабаяндек етук футбол мутахассисини ўзаро ҳамкорлик асосида иш юритишга таклиф этиш катта шараф ҳисобланади ҳамда у кишининг кейинги фаолиятига омад тилаб қоламиз”, - дейилади “Локо” баёнотида.

Самвел Бабаянга қуйидаги мураббийлар ёрдам беради:

Александар Галич (Сербия) – жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий

Григорий Колосовский – бош мураббий ёрдамчиси
Антон Мейранов – дарвозабонлар бўйича мураббий
Виктор Жалилов – селекционер мураббий
Фахриддин Исамухамедов – жамоа маъмури (администратор)

Локомотив Самвел Бабаян
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

КХДР устидан қозонилган ғалабада мухлисларнинг ҳам ҳиссаси катта
11:27
Олий лигани Суперлигага айлантирган ЎзПФЛнинг фаолияти ҳақида икки оғиз
03:42
Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна", "Оқ-тепа" ва АГМК кейинги босқичда
22:30
Валентин Иванов хотира-турнири: Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Туркияга мағлуб бўлди
08:02