Евро-2020 саралаши. Бугун Испания ва Италия термалари ўз ўйинларини ўтказишади

Евро-2020 мусобақасининг саралаш ўйинлари давом этади. Бугун 1-турнинг сўнгги ўйинлари бўлиб ўтади.

D гуруҳи вакиллари Грузия ва Швейцария терма жамоалари бугунги дастурни очиб беришади. Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Ирландия терма жамоаси Гибралтар майдонига сафар қилади. Ушбу турда Дания термаси дам олади.

F гуруҳи фаворитларидан бири Швеция ўзида Руминияни қабул қилса, Испания термаси Норвегия билан куч синашади. Мальта эса Фарер ороллари билан масалага ойдинлик киритади.

J гуруҳидаги ўйинлар ҳам бугун бўлиб ўтади. Италия термаси ўзида Финландияни қабул қилади. Арманистон эса Босния ва Герцеговинага қарши ўйнайди. Греция термаси Лихтенштейн майдонига сафар қилади

Евро-2020 саралаши Испания термаси Италия чемпионати
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Расман! “Барселона” Гризманн трансферини эълон қилди
18:29
Роналду: Мадрид ва Испания менга жуда кўп нарса берди
12:40
Бугун Ўзбекистон ОТЖ Мисрга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади
09:42
“Реал” Погба трансферига пул топиш учун учта футболчисини сотишга тайёр
12:19