"АГМК" сафарда "Андижон"ни мағлуб этди ва ноҳуш анъанасига барҳам берди

Ўзбекистон чемпионатининг 12-туридан ўрин олган "Андижон" – "АГМК" учрашуви ўз якунига етди. "Соғлом Авлод" стадионида бўлиб ўтган ўйинда меҳмонларнинг қўли баланд келди.

Учрашув кутилганидек ҳужумкор руҳда бошланди, биринчи бўлиб гол уриш меҳмонларга насиб этди. 18-дақиқада Жасур Умаров ўнг қанотдан жарима майдонига узатма амалга оширди, уни Зафар Полвонов боши билан дарвозага аниқ йўналтирди.

Бунга мезбонлар кўп ўтмай жавоб қайтаришди, жарима зарбасидан узтиб берилган тўпни Рўзимбой Аҳмедов боши билан дарвозага жойлаб қўйди. Танаффусга қадар икки жамоада ҳам бир қатор имкониятлар бўлди, айниқса мезбонлар икки бор жуда қулай имкониятларга эга бўлишди.

Иккинчи бўлим ҳам иккала жамоанинг фаоллигида бошланди, томонлар галма-гал ҳужумга ўта бошлашди. Бу борада олмалиқликларнинг ҳужумлари кескинроқ чиқди.

Ниҳоят, "кончилар" 73-дақиқага келиб ўз мақсадларига эришдилар. Акмал Шораҳмедов ўнг қанотдан олдинга ўтиб жарима майдонига узатма қилди ва Шаҳзод Нурматов боши билан дарвозани ишғол қилди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.

Шу тариқа, Миржалол Қосимов шогирдлари бу мавсумда илк бор сафардаги очколарини ишлаб олишди ва 11 очко билан 10-поғонага кўтарилиб олишди. "Андижон" (9) эса 12-ўринга тушиб кетди.

Соса Соla Суперлига, 12-тур

"Андижон" – "АГМК" 1:2 (1:1, 0:1)
22 июнь, 18:00, Андижон

Голлар: 0:1 - 18 Полвонов, 1:1 - 32 Аҳмедов, 1:2 - 73 Нурматов.

"Андижон" – Виталий Мирний, Фарход Мираҳматов (Абдуллоҳ Олимов, 57), Ойбек Қиличев, Шаҳзод Убайдуллаев, Дилшод Раҳматуллаев (Фарҳод Бекмуратов, 70), Ильдар Маматказин, Абдураҳмон Абдулҳақов (Дониёр Исмоилов, 86), Хушнуд Авилов, Аброр Хусинов, Бобир Акбаров, Рўзимбой Аҳмедов.

"АГМК"  Сухроб Султонов, Акмал Шораҳмедов, Сардор Раҳмонов, Шерзод Файзиев, Дилшод Жўраев, Жасур Умаров, Мирғиёс Сулаймонов (Сайдулло Раҳматов, 62), Миржамол Қосимов (Шаҳзод Нурматов, 73), Санъат Шихов, Мурод Тошматов (Шоҳназар Норбеков, 46), Зафар Полвонов.

Огоҳлантиришлар: Норбеков 66, Қиличев 77, Хусинов 82, Нурматов 88.

АГМК Андижон Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Пахтакор" – "Навбаҳор": Чераннинг голини томоша қилинг!
18:59
"Металлург" ўз майдонида "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди
20:05
"АГМК" – "Бунёдкор" 0:1
16:26
Ҳожиакбар Алижонов: Бирор ўйин биз учун осон кечмаяпти
20:00