
"Бенфика" клуби ярим ҳимоячиси Жоау Феликс "Атлетико" сафига ўтишига яқин турибди.
Мадрид клуби 19 ёшли футболчининг шартномасига 350 млн евро миқдоридаги рекорд маблағни товон пули сифатида киритмоқчи.
Ушбу маблағ "Атлетико" клуби учун рекорд саналади. Бундан олдин Диего Коста ва Антуан Гризманнинг шартномаларига 200 млн евро товон пули қилиб белгиланган эди.
Эслатиб ўтамиз, португалиялик футболчи учун "Атлетико" 120 млн евро тўлаб берди – бу маблағ футболчининг "Бенфика" билан тузган шартномасидаги товон пули миқдори. Футболчининг йиллик маоши 6 млн еврони ташкил қилади.
Ўтган мавсум Феликс Португалия чемпионатининг 36 та ўйинида иштирок этиб, 15 та гол ва 7 та голли узатмани амалга оширган.