Месси бошчилигидаги Аргентина Мадридда мағлубиятга учради

Аргентина терма жамоаси ўртоқлик учрашуви доирасида Венесуэла билан баҳс олиб борди. Мадриддаги «Ванда Метрополитано» стадионида бўлиб ўтган ўйинда номинал меҳмонларнинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг 6-дақиқасидаёқ Хосе Саломон Рондон венесуэлаликларни олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида Жон Мурильо ўзининг ажойиб зарбаси билан ҳисобни 0:2 кўринишига келтирди.

59-дақиқада Лаутаро Мартинес аргентиналикларнинг қарши ҳужумини гол билан якунлади. 75-дақиқада Венесуэла пенальти ишлаб олди ва у ни Жозеф Мартинес аниқ бажарди.

Шу тариқа, Аргентина Лионель Месси қайтганидан кейинги илк ўйинни бой берди.

Ўртоқлик учрашуви

Аргентина – Венесуэла 1:3 (0:2, 1:1)

Голлар: 0:1 – 6 Рондон, 0:2 – 44 Мурильо, 1:2 – 59 Мартинес, 1:3 – 75, пенальти Мартинес.

Аргентина – Армани, Монтиель, Мартинес (Бланко, 46), Меркадо (Каннеманн, 46), Тальяфико, Паредес, Ло Чельсо (Перейра, 78), Мартинес (Суарес, 46), Фойт, Месси, Мартинес (Бенедетто, 70).

Венесуэла – Фариньес, Росалес, Осорио, Вильянуэва, Эрнандес, Эррера (Сотельдо, 64), Морено, Мурильо (Уртадо, 89), Ринкон, Мачис (Аньор, 79), Рондон (Мартинес, 72).

Огоҳлантиришлар: Вильянуэва (33), Фойт (44), Эрнандес (47), Ло Чельсо (54), Рондон (56), Осорио (63), Ринкон (82), Аньор (87).

Аргентина термаси Ўртоқлик учрашувлари
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Жалолиддин Машарипов: Гуруҳдаги энг шиддатли ўйинларни Саудия Арабистони билан ўтказсак керак
16:17
Месси: Коррупция ва ҳакамлар финалга чиқишимизга йўл қўйишмади. Буларнинг барчаси Бразилия учун ташкил қилинган
12:26
"Ливерпуль" - "Арсенал": Таркиблар!
20:36
Ўзбекистон Кубоги. АГМК сафарда “Оқ-тепа”ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди
18:55