"Динамо" Нурметовнинг дубли эвазига "Локомотив"ни мағлуб этди

Ўзбекистон чемпионатининг 12-туридан ўрин олган "Динамо" – "Локомотив" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Самарқандда бўлиб ўтган баҳсда мезбонларнинг қўли баланд келди.

Учрашувда ҳисоб 60-дақиқага келиб очилди, Қадамбой Нурметов жарима майдонига ёриб кирди ва аниқ зарбаси билан дарвозани ишғол қилди. Бунга тошкентликлар тезда жавоб қайтаришди, 64-дақиқада Арсланмурат Амановнинг қанотдан узатган тўпини Темурхўжа Абдуҳолиқов боши билан дарвозага жойлаб қўйди.

72-дақиқада Нурметов дублга эришди, чап қанотдан тезлик олган Бобур Қосимов марказга узатмани амалга оширди, у ерда Қадамбой бўш қолган дарвозани ишғол қилди.

Қолган вақтда икки жамоада ҳам бир қатор қулай имкониятлар юзага келди, бироқ шу ҳисоб ўйин сўнггига қадар ўзгармади.

Шу тариқа, самарқандликлар очколарини 18тага етказиб олган ҳолда тўртинчи ўринга кўтарилиб олишди.

Соса Соla Суперлига, 12-тур

"Динамо" – "Локомотив" 2:1 (0:0, 2:1)
Голлар: 1:0 – 60 Нурметов, 1:1 – 64 Абдухолиқов, 2:1 – 72 Нурметов.

"Динамо": 1.Ботирали Эргашев, 2.Миркомил Лоқаев, 4.Ҳакимжон Аъламхонов, 7.Жасур Азимов (6.Акмал Холмуродов, 80), 11.Қадамбой Нурметов (20.Сирож Ҳамроев, 85), 16.Бобур Қосимов, 21.Дамир Темиров (28.Обиджон Ҳакимов, 19), 23.Сардор Эминов, 24.Жасурбек Ўринов, 27.Ихтиёр Тошпўлатов, 34.Шоҳруҳ Абдураҳмонов.

"Локомотив": 35.Жавоҳир Илёсов, 5.Анзур Исмоилов, 7.Азизбек Ҳайдаров (75.Владислав Фомин, 83), 8.Жамшид Искандеров, 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 20.Ислом Тўхтахўжаев (77.Диёржон Туропов, 59), 23.Йован Жокич (14.Азизбек Амонов, 46), 24.Давронбек Ҳошимов, 33.Олег Зотеев, 71.Арсланмират Аманов, 88.Игорь Йелич.

Фото: t.me/uzpfl

Динамо Самарқанд Локомотив Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Рўзиқул Бердиев: Биз мағлуб бўлишга лойиқ эмасдик
07:56
"Металлург" ўз майдонида "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди
20:05
"АГМК" – "Бунёдкор" 0:1
16:26
Март ойининг энг яхши дарвозабони – Ботирали Эргашев
12:14