Япония термаси Уругвай билан дуранг ўйнади

Америка Кубоги мусобақасининг 2-туридан ўрин олган Уругвай ва Япония терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз якунига етди. “Гремио Арена”да кечган баҳсда жанговар дуранг қайд этилди.

Учрашув тенг курашлар остида бошланди, бироқ биринчи бўлиб гол уриш японларга насиб этди. 25-дақиқада Кодзи Миёши ўнг қанотдан рақиб жарима майдонига ёриб кирди ва ўткир бурчакдан ажойиб зарба йўллаб, жамоасини олдинга олиб чиқди.

Шундан кейин уругвайликлар босимни кучайтиришди ва бу ўз самарасини бермай қолмади. 30-дақиқада ўтиб бораётган бир вақтда японлар жарима майдонида Эдинсон Каванига нисбатан қўполлик ишлатилди. Ҳакам видеотакрорлардан сўнг пенальти белгилади, уни Луис Суарес аниқ бажарди.

Танаффусга қадар уругвайликлар яна бир неча хавфли вазиятларни яратишди, бироқ биринчи бўлимда ҳисоб бошқа ўзгармади. Иккинчи бўлимни ҳам ҳар икки жамоа вакиллари фаол бошлашди.

59-дақиқада қитъадошларимизнинг қарши ҳужуми гол билан якунланди. Чап қанотдан узатилган тўпни Фернандо Муслера қайтарди, қайтган тўп эса Миёшига келиб тушди ва ҳужумчи яқин масофадан деярли бўш қолган дарвозани ишғол қилди.

Бунга Уругвай термаси тезда жавоб қайтарди 66-дақиқада Хосе Мария Хименес бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага аниқ йўналтирди. Ўйин якунига қадар иккала жамоада ҳам бир қатор имкониятлар бўлди, айниқса Оскар Табарес шогирдлари “кўк самурайлар” дарвозаси олдида кучли босимни юзага келтиришди. Аммо шу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади.

Шу тариқа, Уругвай 4 очко билан гуруҳда етакчига айланиб олди, Япония эса 1 очко билан учинчи ўринга кўтарилди. Уругвай сўнгги турда Чили билан ўйнаса, ОФК вакили Эквадор билан куч синашади.

Ушбу учрашувда киритилган голларни UFF.uz Media каналида томоша қилишингиз мумкин.

Америка Кубоги, 2-тур

Уругвай – Япония 2:2 (1:1, 1:1)

Голлар: 0:1 – 25 Миёши, 1:1 – 32, пенальти Суарес, 1:2 – 59 Миёши, 2:2 – 66 Хименес.

Уругвай – Муслера, Хименес, Годин, Касерес, Бентанкур, Лаксальт (Гонсалес, 28), Торрейра, Нандес (де Арраскаэта, 60), Лодейро (Вальверде, 73), Кавани, Суарес.

Япония – Кавашима, Томиясу, Уэда, Итакура, Ивата (Татсута, 87), Миёши (Кубо, 83), Наказима, Абе (Уэда, 67), Шибасаки, Сугиока, Оказаки.

Огоҳлантиришлар: Уэда (31), Наказима (78).

***

Миёшининг илк голини томоша қилинг:

Америка Кубоги Уругвай термаси Япония термаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Қатар иккита тўп фарқини йўққа чиқариб, Америка Кубогидаги илк очкосини қўлга киритди
01:58
Америка Кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум
06:08
Америка Кубоги-2020 мусобақасида ОФКдан иккита терма жамоа қатнашади
18:53
Чили термаси Эквадорни мағлубиятга учратди ва плей-офф масаласини ҳал қилди
06:01