Евро-2020 саралаши. Бугунги ўйинлар анонси

ЕВРО-2020 саралаш босқичининг 1-тур баҳслари давом этади. Бугун А , В ва Н гуруҳларидаги ўйинлар бошланади.

Дастурни Болгария ва Черногория терма жамоалари ўртасидаги ўйин бошлаб беради.  А гуруҳи фаворитлари Англия ва Чехия термалари Лондонда ўзаро тўқнаш келадилар. Бу турда гуруҳнинг бешинчи жамоаси Косово дам олади.

Европа чемпионатининг амалдаги ғолиби Португалия ўзида Украина билан куч синашса, Литва термаси Люксембург майдонига сафар қилади. Сербия эса дам олади.

Франция термаси Молдавияга сафар қилади. Албания эса ўзида Туркия билан баҳс олиб боради. Гуруҳнинг учинчи ўйинида Андорра термаси Исландияни қабул қилади.

Ўқилган: 990
Англия термаси Евро-2020 саралаши Португалия термаси Франция термаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича