Эрик тен Хаг “Аякс” билан шартномасини узайтирди

“Аякс” клуби бош мураббийи Эрик тен Хаг амстердамликлар билан амалдаги шартномасини узайтирди. Бу ҳақида клуб расмий сайтида маълум қилинди.

Голландиялик мутахассис ва клуб ўртасида 2022 йилнинг ёзигача бўлган келишув имзоланган.

49 ёшли тен Хаг “Аякс”га 2017 йилнинг ёзида келган. Ушбу мавсум унинг қўл остидаги жамоа беш йиллик танаффусдан сўнг мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. Шунингдек, “Аякс” Голландия Кубогига эга чиқди ва ЕЧЛда ярим финалга қадар етиб борди.


Ўқилган: 877
Аякс Эрик тен Хаг

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича