Месси: Қатарни ютамиз, бунга шубҳа қилмаяпман

Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси Америка Кубоги 2-тури доирасида Парагвайга қарши кечган ўйиндан (1:1) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Жамоа ўзига ишонаётгани ва кейинги ўйинни юта олишимизни сезмоқдаман. Биз жамоа учун ишлашимиз ва қўшиб боришимиз керак.

Ростини айтсам, кейинги босқичга йўл олиш учун ғалаба қозона олмаганимиз бироз аламли бўлди. Биз қийин бўлишини биларик. Биз аввалгидек ўзимизнинг энг яхши таркибимизни, энг яхши ўйинимизни изламоқдамиз.

Ўйиннинг илк дақиқаларида тўпни яхши назорат қилдик. Рақибнинг голидан кейин бироз мудраб қолдик, аммо иккинчи бўлимда бор кучимизни бердик ва дурангга эришдик.

Жамоадагилар юзага келган вазиятдан ва бугун ғалаба қозона олмаганимиздан норози, бу ўйин муҳим аҳамият касб этишини билардик. Кейинги ўйинда ғалаба қозонишимиз шарт эканини биламиз.

Бу ҳаёт-мамот баҳси бўлади. Ҳар бир гуруҳдан учтадан жамоа чиқиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда, гуруҳда қолиб кетсак ақлга сиғмас иш бўлади. Буни уддалашимизга шубҳа қилмаяпман” – дейди Месси.

Америка Кубоги Аргентина термаси Қатар термаси Лионель Месси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Парагвай – Қатар: Таркиблар!
23:12
Қатар иккита тўп фарқини йўққа чиқариб, Америка Кубогидаги илк очкосини қўлга киритди
01:58
Америка Кубоги-2020 мусобақасида ОФКдан иккита терма жамоа қатнашади
18:53
Бразилия – Боливия: Таркиблар!
04:39