Александр Хомяков: Ўйлаган режаларимиз амалга ошди

"Андижон" жамоаси бош мураббийи Александр Хомяков Ўзбекистон кубоги доирасида "Бухоро"га қарши кечган ўйиндан (4:1) сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Биринчи навбатда биринчи дебют ғалабамни қўлга киритганимдан хурсандман, - дея гап бошлади, Хомяков. - Биринчи бўлимдаги ўйинимиз унчалик ҳам қовушмади. Қолаверса, бироз асабий ўйин бўлди. Лекин шунга қарамай, биз ҳисобни очишга эришдик. Иккинчи бўлимда эса ўйин тизгинини йўқотиб қўймаслик борасида бизда бироз қўрқуқ ҳам бўлди. Аммо ўйлаган режаларимиз бугун амалга ошди. Бунинг натижасида тўртта гол урдик ва бундан хурсандман.

Бундан ташқари, бу ўйин мухлисларимизга ҳам ёқди деб ўйлайман. Шу фурсатдан фойдаланиб, андижонликларни бугунги ғалаба билан табрикламоқчиман. Энди икки кундан кейин бўладиган учрашувга тайёргарлик кўрамиз. Бугунданоқ футболчиларни тиклаш ишларини бошлаймиз. Чунки йирик ҳисобда ютган бўлсак-да, йигитлар анча куч сарфлашди. Мухлисларимизнинг далдаси жамоамизга анча сезилиб турди. Бу эса бизга янада куч бағишлади.


- Александр Андреевич, «Бухоро» сиз кутганингиздан ҳам кўра пастроқ даражада ўйнади деб ўйлайсизми?

- «Бухоро»нинг иккинчи рақамли жамоа бўлиб ўйнашини кутгандик. Айниқса, бизнинг хатоларимиздан фойдаланиб ўйин кўрсатишларини сезгандик. Бу ўйинда биринчи бўлиб гол уришимиз жуда муҳим эди. Агар биринчи бўлимда ҳисобни очмаганимизда бизга анча қийин бўлиши мумкин эди. Хуллас, гол урганимиздан кейин ўйин бизнинг назоратимиз остида ўтди.

- Шунингдек, бугун бир қатор етакчи футболчиларга дам бердингиз. Бу билан уларни Суперлига доирасида ОКМКга қарши ўйин учун асраб қўйдингизми?

- Ҳа, тўғри топдингиз. Бир қатор етакчи футболчиларимизга дам беришга қарор қилдик. Ҳар уч кунда ўйнаш қийин.

- «Андижон» Ўзбекистон Кубоги баҳсларида узоғи билан чорак финалгача етиб борган холос. Бу мусобақада жамоанинг мақсади қандай?

- Биз учун ҳар бир учрашув муҳим. Бунгача Муборакда «Машъал» устидан ғалаба қозонгандик. Шундан кейин мана бугунги учрашувда ютдик. Ўйлайманки, бу ғалаба футболчиларимизга анча ишонч бағишлайди. Албатта, Кубокда ҳам узоқроққа боришга ҳаракат қиламиз. Лекин биз буниси чемпионат, буниси Кубок баҳси деб ажратиб ўтирмаймиз. Ҳар бир ўйинда максимал натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз", - дея Хомяков сўзларидан иқтибос келтирмоқда "Андижон" матбуот хизмати.

Александр Хомяков Андижон Ўзбекистон кубоги
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Coca-Cola Ўзбекистон кубоги чорак финал учрашувлари бошланиш вақтлари
17:54
Деян Журжевич: Натижадан қониқиш ҳосил қилдим
13:23
"Навбаҳор" - "Насаф" учрашуви чипталари нархи маълум бўлди
13:12
Ўзбекистон кубоги саралаш учрашувларида ишлайдиган расмий шахслар рўйхати
15:04