ХОҚ Ижроия қўмитаси Токио-2020 Олимпиадаси учун бокс бўйича йўлланмалар қай тартибда ўйналишини эълон қилди

Айни кунларда Швейцариянинг Лозанна шаҳрида Халқаро Олимпия қўмитаси Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Мазкур йиғилишда кўриб чиқилган дастлабки масала келаси йили Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида бокс бўйича баҳсларнинг йўлланмалари қай тартибда тақсимланиши бўлди.

Унга кўра, Токио-2020 Олимпиадасида бокс баҳслари учун эркаклар ўртасида -52, -57, -63, -69, -75, -81, -91 ва +91 килогармм вазн тоифалари амал қилади. Аёллар ўртасида эса -51, -57, -60, -69 ва – 75 килограмм вазн тоифалари бўйича жанглар олиб борилади.

Осиё-Океания минтақаси учун жами 63 та лицензия ажратилиб, улардан 41 таси эркаклар, 22 таси аёллар бокси ўртасида тақсимланади. Олимпия вазн тоифаларида қитъалар учун турли миқдорда йўлланмалар ажратилди. Масалан, бизнинг минтақамизда -52, -57 ва -63 кг килограмм вазн тоифаларига 6 тадан, -69, -75 ва -81 кг вазн тоифаларига 5 тадан, -91 ва +91 кг вазн тоифалари учун 4 тадан ўрин ажратилган. Аёллар тоифасида эса -51 кг вазн учун 6 тадан, қолган категорияларга 4 тадан ўрин берилди.

Олимпиада учун саралаш турнирлари келаси йилнинг январь-май ойларида ўтказилиши белгиланди. Бу оралиғда 4 та қитъавий ва 1 та жаҳон миқёсида саралаш турнирлари ўтказилади. Ҳозирча саралаш мусобақа мезбонлари эълон қилинмаган. Январь-апрель оралиғида барча қитъалар бўйлаб минтақавий саралаш турнирлари ўтказилса, унда йўлланма ололмаганлар учун 2020 йилнинг май ойида жаҳон миқёсидаги лицензион мусобақа бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Токио Олимпиадасида бокс беллашувлари 25 июль-9 август кунлари бўлиб ўтади.

UFF.uz Спорт Бокс Халқаро Олимпия қўмитаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Хабиб Нурмагомедов: Мен Роналдунинг ҳаёти учун жавоб бермоқчи эмасман
07:11
Тошкентда таэквондо бўйича жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди
20:56
Волейболчиларимиз Непалдаги халқаро мусобақадан қайтиб келишди
07:16
Ўсмирларимиз ўзбек бокси тарихида янги саҳифа очишди
18:34