Аргентина термаси Парагвай билан дуранг ўйнади

Америка Кубоги мусобақасининг 2-туридан ўрин олган Аргентина ва Парагвай терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. “Минейрао” стадионида бўлиб ўтган ўйинда дуранг натижа қайд этилди.

Учрашувни кутилганидек аргентиналиклар фаол бошлашди, бироқ биринчи бўлиб гол уриш парагвайликларга насиб этди. 37-дақиқада Ричард Санчес номинал меҳмонларни олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлим дебютида Парагвай термаси дарвозаси томон пенальти белгиланди, уни Лионель Месси голга айлантирди ва мувозанатни тиклади. 63-дақиқада парагвайликлар яна олдинга ўтиб олишлари мумкин эди, бироқ Дерлис Гонсалес 11 метрлик жарима зарбасидан унумли фойдалана олмади.

Ўйин якунига қадар икки жамоада ҳам бир нечта қулай имкониятлар бўлди, аммо ҳисоб ўзгармай қолди.

Шу тариқа, Аргентина иккинчи турда ҳам ғалаба қозона олмади ва 1 очко билан сўнгги ўринда бормоқда. Парагвай (2) эса иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Аргентина сўнгги турда Қатар билан ўйнаса, Парагвай биринчи ўрин масаласини ҳал қилиб қўйган Колумбияга қарши баҳс олиб боради.

Америка Кубоги, 2-тур

Аргентина – Парагвай 1:1 (0:1, 1:0)

Голлар: 0:1 – 37 Санчес, 1:1 – 57, пенальти Месси.

Аргентина – Армани, Каско, Тальяфико, Отаменди, Пеццелья, Паредес, Ло Чельсо, Перейра (Агуэро, 46), де Пауль (Суарес, 87), Месси, Мартинес (Ди Мария, 67).

Парагвай – Фернандес, Арсамендия, Гомес, Пирис, Алонсо, Рохас, Рохас, Санчес, Альмирон (Ортис, 87), Сантандер (Ромеро, 72), Гонсалес (Эскобар, 90).

Огоҳлантишлар: Гомес (32), Рохас (43), Армани (45), Пирис (55), Тальяфико (80), Отаменди (83).

Америка Кубоги Аргентина термаси Парагвай термаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Парагвай – Қатар: Таркиблар!
23:12
Қатар иккита тўп фарқини йўққа чиқариб, Америка Кубогидаги илк очкосини қўлга киритди
01:58
Америка Кубоги-2020 мусобақасида ОФКдан иккита терма жамоа қатнашади
18:53
Бразилия – Боливия: Таркиблар!
04:39