Колумбия сўнгги дақиқалардаги гол эвазига Қатарни мағлуб этди

Америка Кубоги мусобақасининг 2-туридан ўрин олган Колумбия ва Қатар терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз якунига етди.

Баҳсни колумбияликлар ҳужумлар билан бошлашди ва рақиб дарвозаси олдида бир нечта хавфли вазиятларни содир этишди. Бироқ танаффусга қадар ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлимда ҳам Карлуш Кейруш шогирдлари қатарликлардан фаолроқ бўлишди. Сўнгги дақиқаларга бориб жамоалар очиқ ўйинга ўтиб кетишди ва бу жанубий америкаликларга натижа олиб келди.

86-дақиқада Хамес Родригес томонидан жарима майдонига узатиб берилган тўпни Дуван Сапата боши билан дарвознинг узоқ бурчагига жойлаб қўйди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади ва Колумбия кетма-кет иккинчи ғалабасини қўлга киритди.

Шу тариқа, Колумбия 6 очко қўлга киритган ҳолда гуруҳда пешқадамликни давом эттирмоқда ва плей-офф масаласини ҳал қилиб қўйди.

Америка Кубоги, 2-тур

Колумбия – Катар 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: 1:0 – 86 Сапата.

Колумбия – Оспина, Тесильо, Мина, Медина (Арьяс, 46), Санчес, Урибе, Куадрадо (Фалькао, 64), Барриос, Хамес, Мартинес (Диас, 75), Сапата.

Қатар – Саад Ал Шииб, Бассам Ал Рови, Педро, Абдулкарим Ҳассан, Булаим Ҳуҳий, Ҳассан Ал Ҳайдос, Ассим Мабидо, Абдулазиз Ҳатим (Будиаф, 66), Тариқ Салмон, Акром Афиф, Алмоиз Али.

Огоҳлантиришлар: Мадибо (44), Хассан (57), Урибе (73), Педру Мигел (73), Афиф (83).

***

Учаршувдаги ягона голни томоша қилинг:

Америка Кубоги Қатар термаси Колумбия термаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Парагвай – Қатар: Таркиблар!
23:12
Қатар иккита тўп фарқини йўққа чиқариб, Америка Кубогидаги илк очкосини қўлга киритди
01:58
Америка Кубоги-2020 мусобақасида ОФКдан иккита терма жамоа қатнашади
18:53
Бразилия – Боливия: Таркиблар!
04:39