Голландия Амстердамда Белорусга жавобсиз тўртта гол урди. Депайдан «2+2»

Евро-2020 саралаш босқичининг 1-туридан ўрин олган С гуруҳидаги учрашувлар ўз ниҳоясига етди.

Голландия термаси «Фейеноорд» стадионида Белорусни қабул қилди ва йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди. 1-дақиқадаёқ Мемфис Депай мезбонларни олдинга олиб чиққан бўлса, 21-дақиқада Жоржиньо Вейналдум Депайнинг чиройли пасини голга айлантирди.

55-дақиқада Депай пенальтини аниқ бажариб дублини нишонлади. 86-дақиқада Виржил ван Дейк ўйинга нуқта қўйган голга муаллиф бўлди. Унга ҳам голли пасни Депай узатди.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Шимолий Ирландия термаси Эстонияга қарши майдонга тушди ва ишончли ғалабани қўлга киритди.

Шу тариқа, «учар голландлар» йирик ғалабадан сўнг гуруҳ пешқадамлигини ўз қўлларига олдилар. Бу турда Германия термаси дам олди.

Евро-2020 саралаши, 1-тур
С гуруҳи

Голландия – Беларусь 4:0 (2:0, 2:0)

Голлар: 1:0 – 1 Депай, 2:0 – 21 Вейналдум, 3:0 – 55, пенальти Депай, 4:0 – 86 ван Дейк.

Голландия – Силлессен, де Лигт, Блинд, Думфрис (Тете, 68), ван Дейк, Депай, де Рон (Проппер, 46), Бергвейн, де Йонг, Бабел (Промес, 59), Вейналдум.

Беларусь – Горбунов, Мартынович, Поляков, Шитов, Сиваков, Драгун (Лаптев, 87), Маевский, Путило, Ковалев (Савицкий, 79), Стасевич, Сигневич (Сарока, 63).

Огоҳлантиришлар: Драгун (30), Путило (32), де Рон (34).

 

Шимолий Ирландия – Эстония 2:0 (0:0, 2:0)

Голлар: 1:0 – 56 Макгинн, 2:0 – 75, пенальти Дэвис.

Ўқилган: 719
Голландия термаси Евро-2020 саралаши

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича