"Пахтакор" ва "Double Pass" ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди

"Пахтакор" футбол клуби жаҳонга машҳур "Double Pass" компанияси билан ҳамкорликни янги даражага олиб чиқади.

Ушбу компания футбол клублари тузилмасини ўрганиб, клуб, футболчилар ва академияларнинг янада ривожланиши учун ёрдам бериб келади. Унинг мутахассислари клубларда бўлиб, маълум вақт давомида бутун тизимни ўрганиб чиқишади ва иш қай даражада профессионал йўлга қўйилгани ҳақида ўз хулосасини беради. Шу тариқа клуб ўз фаолиятини янада яхшироқ йўлга қўйиши ва нималарга эътибор бериши зарурлиги ҳақида тушунчага эга бўлади.

Май ойида ушбу компания ходимлари "Пахтакор" футбол клуби фаолиятини текширишган ҳамда бу борада илк хулосаларини эълон қилишганди. Имзоланган шартномага кўра, энди клубда бошланган иш давом эттирилиб, компания барча соҳаларда ишни ривожлантиришда бевосита кўмак кўрсатади.

"Double Pass" компанияси Германия бундеслигаси, Англия премьер-лигаси ҳамда жаҳонга машҳур клублар билан ҳамкорлик қилиб келади.

Пахтакор
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна", "Оқ-тепа" ва АГМК кейинги босқичда
22:30
ЎФА техник директори ОФКнинг махсус текширув комиссияси таркибига киритилди
18:03
Баҳром Норсафаров: CAFA U-23 Women’s Championship-2019 мусобақасида мазмунли ўйин намойиш этишга уринамиз
06:22
"Бунёдкор" Тошкент Давлат Шарқшунослик институти қошидаги академик лицейга ташриф буюрди
18:37