Бразилия термаси Венесуэлани мағлуб эта олмади

Америка Кубоги мусобақасининг 2-туридан ўрин олган Бразилия ва Венесуэла терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз якунига етди. “Фонте Нова” стадионида бўлиб ўтган ўйинда дуранг натижа қайд этилди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқалари мезбонларнинг босими остида бошланди. Тўп назорати тўлиқ бразилияликлар томонида бўлди, бироқ дарвозалар олдида голлик вазиятлар кам бўлди.

Иккинчи бўлимда ҳам майдон эгаларининг ҳужумлари ҳа деганда ўхшайвермади. Бундан ташқари, Бразилия термасининг иккита голи видеотакрорлардан сўнг бекор қилинди.

Шу тариқа, Бразилия 4 очко тўплаган ҳолда Перу билан биргаликда гуруҳда етакчи бўлиб турибди. Бу жамоалар сўнгги турда ўзаро масалага ойдинлик киритишади. Венесуэла эса гуруҳ аутсайдери Боливия билан ўйнайди.

Америка Кубоги, 2-тур

Бразилия – Венесуэла 0:0 (0:0, 0:0)

Бразилия – Алиссон, Тиаго Силва, Дани Алвес, Маркиньос, Филипе Луис, Каземиро (Фернандиньо, 57), Артур, Ришарлисон (Габриэл Жезус, 46), Коутиньо, Нерес (Эвертон, 72), Фирмино.

Венесуэла – Фариньес, Вильянуэва, Эрнандес, Росалес, Осорио, Морено, Мурильо, Эррера (Сотельдо, 66), Ринкон, Мачис (Фигера, 76), Рондон (Мартинес, 85).

Огоҳлантиришлар: Мурильо (37), Каземиро (41), Фигера (90).

Америка Кубоги Бразилия терма жамоаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Парагвай – Қатар: Таркиблар!
23:12
Бразилия "Копа Америка"да юбилей ғалабасини қайд этди
17:31
Қатар иккита тўп фарқини йўққа чиқариб, Америка Кубогидаги илк очкосини қўлга киритди
01:58
Америка Кубоги-2020 мусобақасида ОФКдан иккита терма жамоа қатнашади
18:53