Перу термаси Боливия устидан иродали ғалабани қўлга киритди

Америка Кубоги мусобақасининг 2-туридан ўрин олган Боливия ва Перу терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. “Маракана” стадионида бўлиб ўтган ўйинда перуликларнинг қўли баланд келди.

Дастлаб Боливия терма жамоаси Марсело Моренонинг пенальтидан урган голидан сўнг олдинга ўтиб олди. Номинал меҳмонлар бунга биринчи бўлим сўнггида Паоло Герреронинг аниқ зарбаси билан жавоб беришди.

Иккинчи бўлим дебютида Жефферсон Фарфан перуликларни олдинга олиб чиққан бўлса, ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Эдисон Флорес ҳисобни 1:3 кўринишига келтирди.

Шу тариқа, Перу очколарини 4тага етказиб олган ҳолда А гуруҳида вақтинча пешқадамга айланиб олди.

Америка Кубоги, 2-тур

Боливия – Перу 1:3 (1:1, 0:2)

Голлар: 1:0 – 28, пенальти Морено, 1:1 – 45 Герреро, 1:2 – 55 Фарфан, 1:3 – 90 Флорес.

Боливия – Лампе, Бехарано, Бехарано, Акин, Джузино, Хустиниано, Сааведра (Вака, 73), Сауседо (Фернандес, 71), Чумасеро, Кастро (Альварес, 80), Морено.

Перу – Гальесе, Трауко, Адвинкула, Самбрано (Араухо, 85), Абрам, Тапия, Куэва (Флорес, 79), Йотун, Поло, Герреро (Гонсалес, 90), Фарфан.

Огоҳлантиришлар: Самбрано (27), Чумасеро (30), Герреро (42), Фернандес (72), Акин (82).

Америка Кубоги
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Аргентина термаси Парагвай билан дуранг ўйнади
07:31
Бразилия термаси Америка Кубогини йирик ғалаба билан бошлади
07:23
Тите: Мессини ёпиб бўлмайди, уни фақат секинлаштириш мумкин
00:07
Алексис Санчес “МЮ”да бутун мавсум қилган ишини Чили термасида иккита ўйинда бажарди
12:43