![](/media/article-img/2019/06/18/uff0063.jpg)
Колумбия терма жамоаси ҳужумчиси Радамель Фалькао Америка Кубоги доирасида Аргентинага қарши ўйиндаги ғалабадан сўнг рақиблар етакчиси Лионель Месси ҳақида гапирди.
“Агар Месси гол урадиган бўлса, албатта: “Нега у иккита урмади” дейишади. Агар у битта голли пас берса, “Нега иккита голли узатма қилмади” дейишади.
Агар у яхши ўйнаса, рақиб ҳимоячилари кучсиз дейишади. Агар у жаримадан гол урса, у ҳолда “жонли девор” нотўғри қўйилган дейишади. Агар Аргентина ютқазса – Месси айбдор.
Чунки дунёнинг энг яхши ўйинчиси мана шундай хунлар тўлайди” – дейди Фалькао.