"Бенфика" Ироқ терма жамоаси ўйинчисини сотиб олишга яқин турибди

Португалиянинг "Санта-Клара" клуби сардори Усама Рашид "Бенфика" сафига қўшилишга яқин турибди. Бу ҳақида A Bola нашри маълумот бермоқда. "Бургутлар" футболчининг шартномасида қайд этилган товон пулини (1,2 млн евро) тўламоқчи ва у учун уч йиллик шартнома тайёрлаб қўйган.

27 ёшли Рашид ўз вақтида "Фейенорд" академиясида таҳсил олган ва "Ден Бош", "Фаренсе" ва Пловдиванинг "Локомотив" клубларида ўйнаган. Жорий мавсум ироқлик футболчи "Санта-Клара" сафида 27 та ўйинда иштирок этиб, уларда 7 та гол ва 7 та голли узатмани амалга оширган.

Ироқ терма жамоаси сафида 20 та ўйинда майдонга тушган Рашид билан "Валенсия" клуби қизиқаётган эди.

Ўқилган: 2073
Бенфика Ироқ термаси Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича