Марадона: Ҳатто Тонга термаси ҳам Аргентинани юта олади

Аргентина терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси ва мураббийи Диего Марадона Америка Кубоги доирасида Колумбиядан учралган мағлубият (0:2) ҳақида гапирди.

“Биласизми, ҳатто Тонга терма жамоаси ҳам бизни ютиши мумкин.

Биз бу жамоанинг обрўсини кўтарганмиз. Сен Аргентина термаси либосини кияр экансан, уни ўз онангдек кўришинг керак”, – дейди Марадона.

Тонга қироллиги Океанияда жойлашган ва 103 252 аҳолига эга. Бу жамоа ФИФА рейтингида 206-ўринда туради.

Ўқилган: 2243
Америка Кубоги Аргентина термаси Диего Марадона

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича