"Манчестер Юнайтед" клуби "Спортинг" футболчисини сотиб олишга яқин

"Спортинг" ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш борасида кўплаб жамоалар таклиф билан чиқмоқда.

A Bola нашри тарқатган хабарда, 24 ёшли футболчи учун курашда "Манчестер Юнайтед" асосий даъвогар бўлиб турибди. "Қизил иблислар" Фернандеш трансферига 55 миллион евро сарфламоқчи.

Футболчига "Манчестер Сити" ҳамда "Атлетико" жамоалари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот учун, Бруну Фернандеш жорий мавсумда "Спортинг" либосида барча турнирларда 53та ўйинда майдонга тушиб, 28та гол ва 14та ассистга эришди.

Ўқилган: 2564
Манчестер Юнайтед Спортинг Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича