“Ливерпуль” клуби туркиялик футболчига қизиқиш билдирмоқда

“Бешиктош” клуби ярим ҳимоячиси Дорукхан Тўкез ёзда Европа топ-чемпионатларидан бирига йўл олиши мумкин.

Fotomac нашрининг хабар қилишича, “Удинезе” 23 ёшли футболчи учун 7 млн евро ва бир ойдан сўнг яна 1 млн беришни таклиф қилган. Бироқ истанбулликлар раҳбарияти бу таклифни рад этган. “Бешиктош” Тўкезнинг трансферидан камида 10 млн евро ишлаб олмоқчи.

Шунингдек, туркиялик футболчига “Ливерпул”дан ҳам қизиқиш бор. Инглиз клуби ҳали расмий таклиф билан чиқмаган, бироқ музокараларнинг бошланғич босқичида бўлиб турибди.

Ортда қолган мавсумда Тўкез Туркия чемпионатида 20 ўйин ўтказиб, 3 гол ва 4та голли пасга муаллиф бўлди.

Ўқилган: 2366
Ливерпуль Трансферлар Туркия чемпионати Удинезе

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича