Оғир атлетикачиларимиз икки ойлик йиғинга жўнаб кетишди

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари бугун эрта тонгда узоқ муддатли ўқув-машғулот йиғинига йўл олишди.

Баҳром Мендибоев мураббийлигидаги ҳамюртларимиз аввалига Қозоғистоннинг Текели шаҳрида 6 июлгача, кейин 7-27 июль кунлари Украинанинг Каменец-Подольский шаҳрида ва 28 июлдан 18 августга қадар яна Қозоғистондаги ўқув-машғулот йиғинида иштирок этишади.

Таркибга 12 нафар спортчи, шунингдек, 3 мураббий (Баҳром Мендибоев, Ержас Болтаев ва Маҳмуд Тоғаев) ва 1 массажчи жалб қилинган. Йиғинда иштирок этадиган спортчиларимиз таркиби қуйидагича:

Адҳамжон Эргашев
Акбар Жўраев
Суннатилла Ўсаров
Муҳаммадқодир Тоштемиров
Александр Ли
Зайнобиддин Муҳаммадаминов
Саврварбек Зафаржонов
Кумушхон Файзуллаева
Нигора Абдуллаева
Муаттар Набиева
Долера Давронова
Нигора Сувонова.

Ўқилган: 902
UFF.uz Спорт Оғир атлетика

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича