Шота Арвеладзе: Ҳақли тарзда зафар қучдик

“Бухоро” – “Пахтакор” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Шота Арвеладзе қуйидагича фикр билдириб ўтди: 

- Бугун бизда кўплаб қулай имкониятлар юзага келди. Бу ерда ўйнаш ҳар доим ҳам осон бўлмаган. Бунга майдон ҳолати ҳам таъсир ўтказади. Лекин шунга қарамай бизда жуда кўп вазият юзага келди.

Бугун бизнинг кўплаб режаларимиз иш берди, ўйинимиз қовушди. Якунда қайд этилган натижа адолатли бўлди, чиройли ва мазмунли ўйнаб, ҳақли тарзда ғалаба қозондик, - деди мутахассис. 

Ўқилган: 921
Пахтакор Ўзбекистон. Суперлига Шота Арвеладзе

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича