"Пахтакор" сафарда "Бухоро"га жавобсиз бешта гол урди. Черандан хет-трик!

Ўзбекистон чемпионатининг 11-туридан ўрин олган "Бухоро" – "Пахтакор" учрашуви ўз якунига етди. Бухорода бўлиб ўтган ўйинда меҳмонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувда Драган Черан хет-трик қайд этган бўлса, Ҳожиакбар Алижонов ва Егор Кримецлар ўз ҳисобларига битта гол ёздириб қўйишди.

Шунингдек, Марат Бикмаев икки бор голли пасни амалга оширган бўлса, Игорь Сергеев ва Жалолиддин Машариповлар биттадан ассист бўлишди. 38-дақиқада Машарипов пенальтидан фойдалан олмади.

Шу тариқа, "Пахтакор" очколарини тага етказиб олган ҳолда якка пешқадамликда давом этмоқда. "Бухоро" (7) эса 13-ўринда қолди.

Соса Соlа Суперлига, 11-тур

"Бухоро" – "Пахтакор" 0:5 (0:2, 0:3)
16 июнь, 20:00, Бухоро

Голлар: 0:1 - 32 Черан, 0:2 - 49 Черан, 0:3 - 57 Алижонов, 0:4 - 73 Кримец, 0:5 - 76 Черан.

Амалга оширилмаган пенальти: Машарипов (38)

"Пахтакор": Элдор Суюнов, Фаррух Сайфиев, Егор Кримец, Шерзод Аъзамов, Ҳожиакбар Алижонов (Акром Комилов, 60), Одил Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев, Жалолиддин Машарипов (Маҳмудҳожиев, 77), Жраган Черан, Марат Бикмаев (Розиев, 79), Игорь Сергеев.

"Бухоро": Хуршид Хўжаев, Эргаш Исмоилов, Иван Фатич, Владимир Баенко, Миржалол Жумаев, Бехруз Шодмонов, Раббимжон Ҳасанов (Акрамжон Баҳриддинов, 62), Жамолиддин Убайдуллаев, Тохиржон Шамсиддинов, Жаҳонгир Абдумўминов, Иван Нагаев (Акобир Тўраев, 63).

Бухоро Пахтакор Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси эртадан Тошкентда йиғин бошлайди
17:25
ОФК Президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифа Тошкентга ташриф буюради
22:29
“Пахтакор” — Ўзбекистон Кубоги-2019 соҳиби!
18:54
Германия термасининг Евро-2020 саралаш ўйинлари учун кенгайтирилган таркиби маълум бўлди
21:29