Салоҳ "Ливерпуль" туфайли икки гранд клубнинг таклифини рад қилди

"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ клубда қолишини маълум қилди.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра, 26 ёшли ҳужумчи учун "Ювентус" ҳамда "Реал" жиддий таклиф билан чиқди. Ҳар иккала жамоа ҳам мисрлик чарм тўп устаси учун 150 миллион фунт таклиф қилган бўлса-да, Салоҳ "Ливерпуль"да қолишини маълум қилди.

Манбада таъкидланишича, Салоҳ келгуси мавсумда "қизиллар" билан АПЛда ғолиб чиқмоқчи.

Ўқилган: 3527
Ливерпуль Муҳаммад Салоҳ

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича