"Андижон" ўзида "Металлург"ни енгга олмади

Ўзбекистон чемпионатининг 11-туридан ўрин олган "Андижон" – "Металлург" учрашуви ўз ниҳоясига етди. "Соғлом Авлод" стадионида бўлиб ўтган ўйинда дуранг натижа қайд этилди.

Учрашув ўртача темпда бошланди ва жамоалар аста-секин фаолликни ошириб боришди. 38-дақиқада мезбонлар жарима зарбасини амалга оширишди, рақиб жарима майдонидаги тартибсизликдан фойдаланган Илдар Маматказин жамоасини олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлимни меҳмонлар ҳужумкор руҳда бошлашди, бироқ андижонликлар ҳимояда тартибли ўйин намойиш қилишди. Аммо ўйин якунланиши арафасида Рўзимбой Аҳмедов қўпол хатога йўл қўйди, ҳужумчи ўз жарима майдончаси ичида атайлаб тўпни қўли билан қайтариб юборди ва пенальти белгиланишига сабабчи бўлди. 11 метрлик жарима зарбасини Станислав Андреев аниқ бажарди.

Сўнгги дақиқада меҳмонларнинг босими остида ўтди, бироқ ушбу натижа ўйин якунига қадар ўзгармади.

Соса Соlа Суперлига, 11-тур

"Андижон" – "Металлург" 1:1 (1:0, 0:1)
16 июнь, 18:00, Андижон

Голлар: 1:0 - 38 Маматказин, 1:1 - 78, пенальти Андреев.

"Андижон": 77. Виталий Мирний, 3. Бобир Амонов, 4. Фарҳод Мираҳматов (17. Абдуллоҳ Олимов, 69), 7. Ойбек Қиличев (75. Асрор Ғофуров, 87), 10. Шаҳзод Убайдуллаев, 18. Дилшод Раҳматуллаев, 21. Ильдар Маматказин, 22. Рўзимбой Аҳмедов (70. Шаҳбоз Жумабоев, 84), 23. Абдураҳмон Абдулҳақов, 88. Аброр Хусинов, 89. Бобир Акбаров.

"Металлург": 12. Александр Лобанов, 5. Аббос Отахонов, 8. Сервер Жепаров (70. Сергей Тумасян, 63), 9. Маҳмуд Қудратиллаев (15. Зоҳид Абдуллаев, 73), 10. Исломбек Исоқжонов, 14. Аброр Тошқўзиев (11. Баҳром Абдураҳимов, 58), 17. Музаффаржон Музаффаров, 18. Шавкат Муллажонов, 21. Камолиддин Тожиев, 28. Станислав Андреев, 55. Акбар Исматуллаев.

Огоҳлантиришлар: Тожиев (28), Мирахматов (49), Хўсинов (62), Абдураҳимов (67), Омонов (76), Аҳмедов (78), Абдулҳақов (81).

Фото: t.me/uzpfl

Ўқилган: 906
Андижон Металлург Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича