Соса Соla Суперлига. Бугун "Бунёдкор" клуби "Насаф"ни қабул қилади ва бошқа ўйинлар анонси

Бугун Ўзбекистон чемпионатининг 11-тур учрашувлари давом этади. Турнинг 4та баҳси ўтказилади.

18:00. «Бунёдкор» - «Насаф»

Турнинг марказий ўйини сўзсиз шу қарама-қаршиликда бўлиб ўтади. Ҳар икки жамоа асосан ёшлардан ташкил топган. Вадим Абрамов ҳам шундай жамоа туза олдики, рақибларидан устунликини намойиш қилмоқда. Ўз навбатида "Насаф" ҳам асосан ёшлар билан кучли даражага кўтарила олди.

18:00. «Андижон» - «Металлург»

Янги бош мураббий қўл остида илк расмий баҳс бўлади. Боз устига, учрашув Андижон шаҳрида ўтказилади . Бу эса Александр Хомяков учун синов бўлади. «Металлург» эса сафарда бу йилги мавсумда ишончли ўйнамаяпти.

19:30. АГМК - «Навбаҳор»

Турнинг яна бир қизиқарли учрашувларидан бири десак бўлади. Миржалол Қосимов аввалги турдаги мағлубиятдан сўнг истеъфога чиқишга тайёр эканлигини айтиб ўтган эди. Ўз навбатида «Навбаҳор» ҳам мавсумни яхши ўтказа олмаяпти.

20:00. «Бухоро» - «Пахтакор»

Тур баҳсларини якунлаб берадиган ўйин Бухоро шаҳрида бўлиб ўтади. Муҳсин Муҳаммадиев "Бухоро"нинг янги бош мураббийи сифатида дастлабки учрашувини ўтказади. Рақиб эса - "Пахтакор". Жорий мавсумда "шерлар" бошқаларга нисбатан бир бош устунлигини кўрсатишмоқда. Бугунги ўйин ҳар иккала жамоага осон кечмаслиги табиий.

Фото: t.me/FcNasafOfficial

АГМК Андижон Бунёдкор Бухоро Металлург Навбаҳор Насаф Пахтакор Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Наманганда кечган водий дербисида муроса йўли танланди
20:48
“Насаф” - “Навбаҳор”: Жамоаларнинг либослари ранги маълум
07:11
Соса Соlа Суперлига. Бугун “Бунёдкор” Олмалиқда ўйин ўтказади
09:52
Шота Арвеладзе: Энди бор эътиборни ички мусобақаларга қаратамиз
21:53