Андрей Фёдоров: Ўйин олдидан қандай тактика асосида ўйнашни узоқ ўйладик

“Локомотив” – “Сурхон” учрашувидан сўнг мезбонлар устози Андрей Фёдоров қуйидагича фикр билдириб ўтди: 

- “Локомотив” жамоасининг барча ишқибозларини ушбу ғалаба билан табриклайман. Бугун қайд этилган натижадан ҳам, кўрсатган ўйинимиздан ҳам кўнглим тўлди.

Бугун қандай тактика асосида ўйнаш ҳақида узоқ ўйладик. Зеро айни пайтдаги “Сурхон” жамоаси устози Андрей Геннадьевич узоқ йиллар “Локомотив”да фаолият олиб борган ва бизнинг ўйин услубимизни жуда яхши биларди. Бугун бироз ўзгаришлар қилишга қарор қилдик. Балким жамоамиз ўйин бошида ҳужумда тажовузкор ўйин кўрсатмагандек туюлгандир. Лекин жамоамиз рақибни хато қилишга ундай олди ва якунда муҳим ғалабани қўлга киритдик, -деди мутахассис. 

Андрей Фёдоров Локомотив Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

КХДР устидан қозонилган ғалабада мухлисларнинг ҳам ҳиссаси катта
11:27
Олий лигани Суперлигага айлантирган ЎзПФЛнинг фаолияти ҳақида икки оғиз
03:42
Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна", "Оқ-тепа" ва АГМК кейинги босқичда
22:30
Валентин Иванов хотира-турнири: Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Туркияга мағлуб бўлди
08:02