Америка Кубоги. Бугун тунда турнинг марказий ўйини бўлиб ўтади

Кеча старт олган Америка Кубоги мусобақаси давом этади. Бугунги дастурдан иккита ўйин ўрин олган.

Бизнинг вақт билан 00:00да Венесуэла ва Перу ўртасидаги ўйин бошланади. А гуруҳи вакиллари ўртасидаги мазкур баҳс қизиқарли руҳда ўтиши тайин. Венесеэлаликлар мусобақа олдидан ўртоқлик ўйинида АҚШ терма жамоасини йирик ҳисобда енгишди ва Бразилия майдонларига юқори кайфиятда етиб келишди. Ўз навбатида Перу термаси ҳам ЖЧ-2018даги иштирокидан кейин ўз минтақасида яна сенсанцион натижалар қайд этишни кўзламоқда.

Тонгга яқин эса биринчи турнинг марказий ўйини бўлиб ўтади. Унда мусобақанинг амалдаги вице-чемпиони Аргентина термаси Колумбияга қарши майдонга чиқади. Жаҳон чемпионатидаги муваффақиятсизликдан сўнг Лионель Месси етакчилигидаги жамоа мухлисларга хурсандчилик улашиш учун бор кучи билан интилиши тайин.

Бироқ бугунги учрашувда аргентиналикларни яққол фаворит деб бўлмайди, чунки Колумбия сафида ҳам юлдуз футболчилар етарли. Бундан ташқари бу терма жамоа ҳар сафар янги номларни жаҳонга кўз-кўз қилишга ўрганган.

Америка Кубоги, 1-тур

Венесуэла – Перу

16 июнь, 00:00

Аргентина – Колумбия
16 июнь, 03:00

Америка Кубоги Аргентина термаси Колумбия термаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Парагвай – Қатар: Таркиблар!
23:12
Қатар иккита тўп фарқини йўққа чиқариб, Америка Кубогидаги илк очкосини қўлга киритди
01:58
Америка Кубоги-2020 мусобақасида ОФКдан иккита терма жамоа қатнашади
18:53
Бразилия – Боливия: Таркиблар!
04:39