Coca Cola Супрелига. Бугун 11-тур старт олади

Бугун Ўзбекистон чемпионатининг 11-тур ўйинларига старт берилади. ФИФА кунлари сабаб юзага келган танаффусдан сўнг миллий чемпионатимиз давом этади. 

“Қўқон-1912” – “Динамо”

15 июнь, 18:00, ҚЎқон

Бугунги баҳсларни “Қўқон-1912” ва “Динамо” клублари ўртасидаги ўйин очиб беради. Мавсумни ўта омадсиз бошлаган қўқонликлар ниҳоят ўз майдонларида ўйин ўтказишади. Бундан ташқари, “Қўқон” Лига Кубоги ўйинида “Пахтакор”ни йирик ҳисобда енгган ҳолда танаффусга яхши кайфиятда йўл олган эди. Самарқандликлар ўз уйларида сенсацион натижалар қайд этаётган бўлсаларда, сафардаги баҳсларда бироз қийналишмоқда. Шу сабаб, бугун қизиқарли қарама-қаршилик гувоҳи бўлишимиз тайин.

“Локомотив” – “Сурхон”
15 июнь, 19:30, Тошкент

“Локомотив” ўз майдонида “Сурхон”ни қабул қилади. Пешқадам “Пахтакор”ни изма-из таъқиб қилаётган “темирйўлчилар”ни бугун осон бўлмаган синов кутиб турибди. Мазкур ўйинда очко йўқотишга ҳеч қайси жамоанинг ҳаққи йўқ, сабаби жамоалар турнир жадвалида ёнма-ён кетишмоқда ва йўқотилган ҳар бир очко чемпионлик пойгасида панд бериб қўйиши мумкин.

“Қизилқум” – “Сўғдиёна”
15 июнь, 20:00, Навоий

Бугунги дастурни “Қизилқум” ва “Сўғдиёна” жамоалари ўртасидаги ўйин якунлаб беради. Улуғбек Бақоев келганидан сўнг ажойиб натижалар қайд этаётган жиззахликлар сўнгги турларда омади келмаётган “Қизилқум” майдонида меҳмон бўлишади.

Динамо Самарқанд Қизилқум Қўқон-1912 Локомотив Сурхон Сўғдиёна Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Рўзиқул Бердиев: Биз мағлуб бўлишга лойиқ эмасдик
07:56
"Металлург" ўз майдонида "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди
20:05
"АГМК" – "Бунёдкор" 0:1
16:26
Март ойининг энг яхши дарвозабони – Ботирали Эргашев
12:14