“Айнтрахт” Йович ўрнига Йовелични сотиб олди

Сербиялик ҳужумчи Деян Йовелич фаолиятини “Айнтрахт”да давом эттиради.

Немис клуби “Црвена Звезда” клубининг 19 ёшли футболчисини қўлга киритди ва у билан 2024 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолади.

Трансфер 4 миллион еврога баҳоланмоқда. Франкфуртликлар Йовеличга “Реал”га йўл олган Лука Йовичнинг ўринбосари сифатида қарашмоқда.

Ортда қолган мавсумда Йовелич Сербия чемпионатида 17 гол уришга эришди, шунингдек, ЕЧЛда иккита ўйин ўтказди.

Ўқилган: 1193
Айнтрахт Лука Йович Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича