АПЛ дебютанти Риберига шартнома таклиф қилди

Англия Премьер-лигаси дебютанти "Шеффилд Юнайтед" ёзги трансфер мавсумида ўз сафига Франк Риберини қўшиб олмоқчи.

TalkSport нашри хабар тарқатишича, клуб францичлик 35 ёшли вингерга шартнома таклиф қилди. Риберининг "Бавария" билан шартномаси тез орада якунланади ва у эркин агент сифатида бошқа жамоага ўтиши мумкин.

Маълумот учун, Рибери "Бавария" сафида 38та учрашувда майдонга тушган ва 8 маротаба гол киритган.

Ўқилган: 1648
Бавария Трансферлар Франк Рибери Шеффилд Юнайтед

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича