Диёр Имомхўжаев "Хоразм" - "Машъал" учрашувида рўй берган ҳолатга изоҳ берди

ПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев ўзининг телеграм каналида А Про-лиганинг 10-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Машъал" учрашуви борасида қуйидаги фикрларини ёзиб ўтди.

"Кеча — 13 июнь куни Хоразмда бўлдик. Маҳаллий жамоа "Машъал"га қарши ўйинда иштирок этди.

Ўйиннинг 70-дақиқасидан бошлаб тўпалон бошланди. Стадионга турли буюмлар улоқтирилди. Ўйин якунида ҳакамларга ҳужум қилишгача борилди.

Ўйин комиссари эдим. Хавфсизлик масаласида суст ишланди. Учрашув якунига етганидан кейин ҳам мингга яқин мухлис ҳакамларни кутиб, стадионни тарк этмади. Ҳакамлар ҳавфсиз ҳудудга ўтказилмагунича тинчимиз йўқ эди. Охирида мухлислар билан тушунтириш ишларини олиб боришга ҳам тўғри келди. Бир томонда ўзим, бошқа томонда Хайрулла Ҳамидов. Тушунаман, биз борганимиз учун ҳам одамлар ичидаги дардни тўкиб солишни истади. Улар йиллар давомида йиғилиб келган эътирозларини қандайдир 5-10 дақиқада чиқариб ташлашни истади. Бироқ бунинг иложи йўқ. Одамлар оламонга айланганида, уларни тартибга келтириш имконсиз.

Мухлислар билан гаплашганимиздан кейин улар стадионни тарк эта бошлади. Айрим нашрларда ёзилгани каби ҳакамларни ечиниш хонасида ҳеч ким ургани йўқ, буларнинг бари бўҳтон. Бироқ стадионнинг ўзида уларни аяб ўтиришмади. Отилган буюмлар уларгача етиб борди, айтганимдек, 4-5 киши майдонга югуриб чиқиб, уларга ташланишга ҳам улгурди. Буларнинг бари комиссар рапортида ҳам, инспектор рапортида ҳам ўз ифодасини топган.

Футбол қоидаларидан хабардор инсон борки, комиссар учрашув ўтказилиши учун масъул эканини билади. "Хоразм" клуби тиббий ёрдам, ўт ўчириш, хавфсизлик масалаларини ўз вақтида таъминлаб берди. Комиссар ҳам, бошқаси ҳам ўйинни ўртасида ҳакамларни майдондан ҳайдаб чиқариш ёки алмаштириш ҳуқуқига эга эмас. Улар ноҳақ бўлса, ишини кўриб чиқадиган қўмита бор. Ўйин якунига етгач, хавфсиз учун жавобгар томоннинг иши қийин бўлди. Стадионга буюмлар улоқтирилган вақтда ўйин тўхтатилди, шундан кейин стадион тартибга келди. Бироқ ўйин якунига етганидан кейин меҳмон жамоа ҳам, ҳакамлар ҳам одамлар нафратидана жабр кўрди. Мухлислар стадионни тарк этишни истамади.

Беш қўл баробар эмас. Вазиятни тушунадиган, оламоннинг иши нотўғри эканини қайд этаётган ва уларни тинчлантиришга кўмак берган хоразмликларга миннатдорчилигимни билдираман. Ҳакамлар ҳам, инспектор ҳам ўз манзилига эсон-омон етиб олди, ўйинни ўтказиш учун масъул сифатида уни ўтказдим. Бироқ буёғига орган ҳодимлари ҳам вазиятни ўрганиб чиқиши керак. Чунки бу каби ишлар яна такрорланиши мумкин. Шунингдек, ЎФА ҳам бу каби иллатга қарши жиддий курашиши шарт.

Баъзи нашрлардан хабар ёзаётганда суриштирув ўтказишни илтимос қилардим. ОАВ ўзи бераётган нотўғри ахборот учун жавобгар эканини унутмаслиги керак. Қолаверса, ОАВ вакиллари мени ҳам, Ҳамидовни ҳам яхши танишади ва бемалол топа олишарди. Кеча Хоразмда эканимизни ҳам яхши билишарди. Расмий шахслардан қандайдир ахборотни текшириб олиш қийин эмас, журналист этикасига роса мос тушадиган иш", - дейди Имомхўжаев.

Диёр Имомхўжаев Машъал Ўзбекистон. Про Лига А Хоразм
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Исломбек Исмоилов "Турон" бош мураббийига айланди
15:29
Бугун, А Про-лигада 17-тур учрашувлари старт олади
10:35
B Про-лига 8-тур учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар рўйхати
15:37
В Про-Лига. Тўлиқ тақвим эълон қилинди
16:47