Мбаппе – дунёнинг энг қиммат ўйинчиси, Месси тўртинчи, Роналду эса 20-ўринда

CIES Football Observatory статистика агентлиги дунёнинг энг қиммат футболчилари рўйхатини эълон қилди. Унга кўра “ПСЖ” клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе 252,2 миллион евро билан биринчиликни қўлга киритди.

Тадқиқот вақтида махсус алгоритмдан фойдаланилди, унда футболчининг ёши, позицияси, клуб ва термадаги кўрсаткичлари, чемпионат савияси инобатга олинди.

Беш карра “Олтин тўп” соҳиби Криштиану Роналду бу рўйхатда 20-ўринни (118,1 млн евро) эгаллаган бўлса, “ПСЖ” форварди Неймар 17-поғонадан жой олди (124,7 млн).

Энг қиммат футболчилар ўнлиги билан танишинг:

1. Килиан Мбаппе («ПСЖ») – 252,2 миллиона евро

2. Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль») – 219,6

3. Раҳим Стерлинг («Манчестер Сити») – 207,9

4. Лионель Месси («Барселона») – 167,4

5. Жейдон Санчо («Боруссия» Д) – 159,4

6. Садио Мане («Ливерпуль») – 157,8

7. Харри Кейн («Тоттенхэм») – 155,2

8. Роберто Фирмино («Ливерпуль») – 144,2

9. Антуан Гризманн («Атлетико») – 143,8

10. Лерой Сане («Манчестер Сити») – 137,1

Тўлиқ 100талик рўйхат билан ушбу ҳаволада танишинг.

U-23 Осиё чемпионати Жейдон Санчо Килиан Мбаппе Криштиану Роналду Лионель Месси Муҳаммад Салоҳ Раҳим Стерлинг Садио Мане Харри Кейн
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси эртадан Тошкентда йиғин бошлайди
17:25
"Ювентус" Пауло Дибала билан шартномани узайтириш масаласини муҳокама қилиб кўради
16:55
Фарҳод Абдуллаев U-17 Жаҳон чемпионатида инструкторлик қилади
15:55
Ўртоқлик учрашуви. Аргентина – Мексика 4:0
09:25