"Барселона" клуби "Реал Сосьедад" вингери учун 50 млн евро таклиф қилди

"Реал Сосьедад" вингери Микель Оярсабаль фаолиятини "Барселона"да давом эттириши мумкин, дея хабар беради Diario Sport.

Манбада таъкидланишича, каталонияликлар 22 ёшли вингер учун 50 миллион евро таклиф қилмоқда. Оярсабаль учун курашда "Барселона" асосий фаворитга айланган.

Маълумот учун, футболчининг "Реал Сосьедад" билан шартномаси 2024 йилга қадар мўжалланган.

Жорий мавсумда Оярсабаль клуб либосида 41та учрашув ўтказди ва 14 маротаба гол урган ҳамда 4 бор голга ҳаммуаллифлик қилди.

Ўқилган: 1407
Барселона Реал Сосьедад Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича